Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, 11,4 млрд сўмлик зарар етказган автомобилларга газ тўлдириш шоҳобчаси эгаларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида савдо биноси эгаси ҳисоблагични ўзгартириш йўли билан 1,3 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатди. Фарғона шаҳрида ҳам тадбиркор ошхонасидаги носоз газ ҳисоблагич орқали 1,1 млрд сўмлик зарар етказди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Бош прокуратура рейд тадбирида Бухоро вилояти Когон туманидаги иссиқхона эгаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди. 3,7 млрд сўм зарар етказган тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида фуқаро рудадан рангли металларни ажратиш учун табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали уланиб, 1,35 млрд сўмлик зарар етказди. Аввалроқ биргина 2024 йилда 600 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торожи ҳақида хабар берилганди.
Андижон вилояти Хўжаобод туманида корхона оҳак ишлаб чиқаришда 5,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Газ ҳисоблаш ускунаси носозлиги сабабли муқаддам тармоқдан узилган ва тамға ўрнатилган, аммо цех раҳбари уни ўзбошимчалик билан бузган ва ишлатишда давом этган.
Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманидаги газ тўлдириш шоҳобчаси электрон ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, 2,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қарши шаҳрида фуқаро давлат рўйхатидан ўтмасдан новвот ишлаб чиқариш билан шуғулланган ва 232 млн 848 минг сўмлик газдан ўғринча фойдаланган. Суд ҳукми билан унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги новвойхона яширин равишда тармоққа уланиб, қарийб 1,33 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Ҳолат бўйича далолатнома тузилди, далилий ашёлар тегишли органларга юборилди.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган минерал ўғит цехи ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланиб, 8,7 млрд сўм зарар етказгани аниқланди. Тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
«Энергетика хавфсизлиги ойлиги» доирасидаги тадбирларда 2,9 мингта ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Уларда 97,1 млрд сўмлик газ қайта ҳисоб-китоб қилинди. «Ҳудудгазтаъминот» ходимлари, шунингдек, 23 та газ баллонлари «бункер»и фаолиятига чек қўйди.
Фарғона шаҳридаги иссиқхона ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, 1,6 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди. Тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Бухоро вилояти Когон туманида иссиқхона масъуллари газ қувурига яширинча уланиб, 8,85 млрд сўм зарар етказгани маълум бўлди. Далилий ашёлар ва ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Сирдарёнинг Янгиер шаҳрида ишлаб чиқариш цехи масъуллари табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 5 млрд 25 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Урганч туманида 2 млрд 92 млн сўмлик газдан яширин йўл билан тўғридан-тўғри тармоққа уланиб фойдаланган новвойхона аниқланди. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида қурилиш материаллари корхонаси газ тармоғига ноқонуний уланиб, 5 млрд сўм зарар етказгани аниқланди. Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Фарғона шаҳрида ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, 1 млн куб метр табиий газдан фойдаланган фуқаролар ушланди. Улар давлат манфаатига 2,6 млрд сўм зарар етказган.
Наманган вилоятида тадбиркор қувур орқали газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 3,22 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Шу каби ҳолат Сирдарё вилоятида ҳам кузатилди. Ҳужжатлар тегишли ташкилотларга юборилди.
Марғилонда ноқонуний фаолият юритувчи оҳак ишлаб чиқариш цехи газдан яширинча фойдаланаётгани маълум бўлди. Оқибатда 5,6 млрд сўмлик зарар етди. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида оҳак ишлаб чиқариш цехи қўлбола газ қурилмаларини тармоққа улаб, 2,2 млн куб метр ҳажмдаги қарийб 3,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Ташкилот раҳбарига жиноят иши қўзғатилди.
Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларидаги иккита «заправка» жами 8 млрд 921 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг